Арманистон Озарбайжон томонни ўққа тутди

Олам

image

Арманистон томони Қорабоғда Озарбайжон томонига ўқ узишда давом этмоқда. Навбатдаги қуролли провокация Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари томонидан амалга оширилган. Бу ҳақда Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги хабар берди. 

Қайд этилишича, 4 сентябрдан 5 сентябрга ўтар кечаси Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари давлат чегарасидаги Босаркечер тумани Қуйи Шўржа ва Юқори Шўржа аҳоли пунктлари йўналишидаги позицияларидан Озарбайжон армиясининг Калбажар вилояти Йеллижа ва Зивел аҳоли пунктлари йўналишида Озарбайжон қўшинларининг позицияларини интенсив ўққа тутган. 

“Озарбайжон армияси бўлинмалари томонидан кўрилган муносиб қарши чоралар натижасида душман бостирилди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги жорий йилнинг 2 сентябрь куни арман қуролли тузилмалари Озарбайжон армиясининг позицияларини 19 марта ўққа тутганини хабар қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Қорабоғ

Баҳолаганлар

58

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг