Арманистон Озарбайжон позицияларини ўққа тутди – Баку

Олам

image

Озарбайжон армиясининг Арманистон билан чегарадаги позициялари ўққа тутилди. Бу ҳақда бугун, 16 сентябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги баёнот берди.

“15 сентябрь соат 23:55 дан 16 сентябрь куни 00:35 гача Арманистон Қуролли Кучлари бўлинмалари Чемберек туманидаги Жил ва Басаркечяр вилоятидаги Дере аҳоли пунктлари йўналишидаги позицияларидан Гадабай вилоятидаги Эйривенг ва Галакенд аҳоли пунктлари йўналишидаги Озарбайжон армиясининг позицияларини бир неча бор ўққа тутди”, дейилади хабарда.

Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Озарбайжон Қуролли кучлари бўлинмалари “кўрсатилган йўналишлар бўйича жавоб чораларини кўрган”.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон қўшинларини Арманистон билан чегарада жамлаганини иддао қилганди. Озарбайжон томони эса буни рад этиб, аксинча Арманистон ўз қўшинларини Озарбайжон билан чегара яқинига тўплаётганини даъво қилганди. 11 сентябрь куни Арманистон АҚШ тинчликпарвар кучлари билан “Eagle Partner 2023” қўшма машғулотларини бошлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made