Арманистон-Озарбайжон можароси: арман аскари яралангани айтилди 

Олам

image

Арман ҳарбий хизматчиси озарбайжонлик ҳарбий томонидан яраланди. Бу ҳақда
Арманистон Мудофаа вазирлиги хабар берган.  

Вазирлик маълумотларига кўра, ҳодиса Калбажар йўналишида содир бўлган. Ереванга кўра, ҳозирда у ерда вазият барқарор. 

Шунингдек, бугун, 11 январь куни эрта тонгда Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан чегарадаги ушбу ҳудудда ўз аскарининг ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган. 

Эслатиб ўтамиз, Озарбайжон Мудофаа вазирлиги 7 январь куни Арманистон билан чегарада навбатдаги провокация ҳақида хабар берганди.  

Маълумот ўрнида, ўтган йилнинг 14 декабрь куни Бельгиянинг Брюссель шаҳрида Европа кенгаши раиси Шарль Мишель ташаббуси билан Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ва Арманистон Бош вазири Никол Пашинян ўртасида уч томонлама учрашув ўтказилди. Озарбайжон Президенти беш соат давом этган бу музокараларни конструктив дея баҳолади.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Арманистон

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг