Арманистон қўлга олинган икки ҳарбийни Озарбайжонга қайтарди
Олам
−
21 Декабрь 2021
3519Арманистон Россия Федерацияси воситачилигида жорий йилнинг 18 декабрь куни Арманистон-Озарбайжон чегарасида қўлга олинган икки ҳарбий хизматчини Озарбайжонга қайтарди. Бу ҳақда Арманистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“18 декабрь куни Арманистон ҳарбий қисмларидан бирининг жавобгарлик зонасида чегарани бузган Озарбайжон Қуролли Кучларининг икки нафар ҳарбий хизматчиси қўлга олинди. Гуманитар нуқтаи назардан ва Россия воситачилигида ҳар иккала қоидабузар ҳам Озарбайжон томонига қайтарилди”, дейилади хабарда.
Аввалроқ, Арманистон ҳарбийлари Озарбайжон аскарларини икки давлат чегарасида қўлга олгани ҳақида хабар тарқалганди. Ереван ва Баку бу маълумотга расман изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан жорий йилнинг 26 ноябрь куни Сочида ва 14 декабрь куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг Арманистон ва бутун минтақа учун тинч тараққиёт даврини очиш имконияти пайдо бўлганини маълум қилганди.