Пашинян Алиев билан учрашувининг натижасини маълум қилди 

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан жорий йилнинг 26 ноябрь куни Сочида ва 14 декабрь куни Брюсселда бўлиб ўтган учрашувларидан сўнг Арманистон ва бутун минтақа учун тинч тараққиёт даврини очиш имконияти пайдо бўлганини маълум қилди. Бу ҳақда Арманистон ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.  

“Таъкидлашни истардимки, Сочи ва Брюсселдаги учрашувлардан сўнг мамлакатимиз ва минтақамиз учун тинч тараққиёт даврини очиш учун қадамма-қадам олға боришимиз мумкин бўлган имкониятни кўрмоқдаман. Арманистон бу йўналишда олдинга силжиш учун барча имкониятларни ишга солади”, деган Пашинян Миллий хавфсизлик хизмати ходимлари билан учрашувда. 

Арманистон Бош вазири Брюсселда Озарбайжон Президенти билан бўлиб ўтган учрашувда Ерасх-Жулфа-Ордубад-Меғри-Ҳорадиз темир йўли қурилиши бўйича келишув тасдиқланганини ҳам маълум қилган. 

Маълумот ўрнида, Пашинян ва Алиев Россия Президенти Владимир Путин воситачилигида 26 ноябрь куни Сочида ҳам учрашган. Бу Тоғли Қорабоғ можароси зонасида ўт очишни тўхтатиш декларацияси ва барча ҳарбий ҳаракатлар имзоланганининг бир йиллигига тўғри келди. Учрашув жорий йилнинг январь ойидан буён мамлакат раҳбарларининг биринчи юзма-юз уч томонлама мулоқотига айланди ва уч соатга яқин давом этди. Россия Президенти ушбу учрашувни фойдали ва ўз вақтида ўтказилган деб атади, шунингдек келишувларга риоя этилишига умид билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Пашинян Алиев

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг