Арманистон қачон ЕИга қўшилиш учун ариза бериши мумкинлиги айтилди
Олам
−
20 Октябрь 2025 2559 1 дақиқа
Арманистон Европа Иттифоқига кириш учун ариза бермоқчи. Бу ҳақда “The Caspian Post” хабар берди.
Мамлакат Ташқи ишлар вазири Арарат Мирзояннинг айтишича, Арманистонда Европа Иттифоқига кириш масаласи расмий давлат сиёсатига айланган ва ариза топшириш учун бироз вақт керак. Унинг сўзларига кўра, мамлакат аллақачон Брюссель билан алоқаларни чуқурлаштирмоқда.
“Арманистон Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза бериш ниятида ва бу яқин орада амалга ошиши мумкин. Балки кейинги ой, балки кейинги йил”, дейди Арарат Мирзоян
Мирзоян Арманистон Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни, жумладан, 2021 йилдан бери амалда бўлган кенг қамровли ва кенгайтирилган шериклик тўғрисидаги битим сезиларли даражада кучайганини таъкидлаган.
“Биз аллақачон виза тартибини соддалаштириш жараёнини бошладик. Менимча, жараёнлар яхши кетмоқда”, дея қўшимча қилган вазир
Мамлакат Бош вазири Никол Пашинян аввалроқ Арманистон ЕИга аъзо бўлиш учун Евроосиё иқтисодий иттифоқидан (ЕОИИ) чиқишга тайёрлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Арманистон Президенти Ваагн Хачатурян мамлакатнинг Европа Иттифоқига аъзо бўлиш тўғрисидаги қонунни имзолаган эди.
Бунёд Келдибоев
Live
Барчаси