Арманистон Иккинчи Қорабоғ урушидан тўлиқ сабоқ олгани йўқ – Илҳом Алиев

Олам 3211
image

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Арманистоннинг чегарада хизмат қилаётган аскарларига ачинишини айтди. Улар совуқда, чодирларда тунаб хизмат қилишяпти, дейди давлат раҳбари маҳаллий оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида. 

Илҳом Алиевга кўра, бугун Қорабоғда қўлга киритилган шаҳарларни миналарда тозалаш ишлари давом этмоқда. Ағдам ва Шуша шаҳарларининг бош режалари аллақачон тайёр бўлган. 

“Биз биринчи навбатда электротехника иқтисодиётини яратишимиз керак эди, чунки озод қилинган ерларнинг, хусусан, тоғли ҳудудларнинг релефи шундайки, инфратузилмасиз ҳарбий хизматчилар учун у ерда хизмат қилиш жуда қийин ёки имконсиз бўлади. Тасаввур қилинг-а,  совет даврида Арманистонга туташ Калбажар ва Лочин вилоятларида бирорта ҳам аҳоли пункти бўлмаган, чегарадан ўнлаб километр узоқликда ҳеч ким яшамаган, йўллар йўқ эди. Қор октябрь ойида ёға бошлайди, май ойида эрийди. 

Биргина ушбу вилоятлар – Калбажар, Лочин, Зангилон, Губадли – Арманистонга туташ ҳудудларда биз 700 километрга яқин йўл ётқиздик. Яъни, уни хизмат йўли, ҳарбий йўл деб ҳисоблаш мумкин. Бу чегараларга, баланд тоғларга, адирларга олиб борадиган йўлдир. 

Ускуналар, мутахассислар етказиб бериш керак эди. Бошқа томондан эса ишчиларимизга Арманистон томонидан тинимсиз ўқ узилмоқда. Афсуски, Арманистон Иккинчи Қорабоғ урушидан тўлиқ сабоқ олгани йўқ. Шундай қилиб, биз буни ўта оғир шароитларда уддаладик ва бугун биз бутун чегара бўйлаб асосий чегара нуқталарида жойлашганмиз. Ва нафақат жойлашдик, балки у ерда хизмат кўрсатиш учун замонавий инфратузилма ҳам яратдие. Чунки у ерлар жуда совуқ ва хизмат қилиш ниҳоятда қийин. Қорнинг қалинлиги 3-4 метрга етади. Бугун озиқ-овқат ва ашёлар бор, йўллар ва электр тармоқлари тортилган. Арман постларига қараб, уларнинг қандай аянчли аҳволда эканликларини кўрамиз. Яъни, улар чодирларда тўпланишади, музлашади”, дейди Президент Алиев. 

Озарбайжон раҳбарига кўра, мамлакат нафақат истисодий жиҳатдан, балки кадрлар нуқтаи назаридан ҳам мустақил ва бугун Қорабоғни қайта куриш жараёнида озарбайжонлик кадрлар фидойилик билан меҳнат қилмоқда. 

“Биз бир йил ичида барча озод қилинган ерларда 7 та подстанция қуриб, уларни умумий ҳалқа тармоғига уладик. Бугун уларнинг ҳеч бири офлайн режимда ишламайди. Яъни, масалан, бугунги кунда у ерда олинган қувватлар ва ГЕСларда ишлаб чиқарилган қувватлар умумий тармоққа киради. Шундай қилиб, бу бизга инқирозли вазиятдан қочиш имконини беради. Бу ҳам жуда катта ва қийин иш эди. Бу бизнинг нафақат молиявий, балки техник жиҳатдан ҳам, мутахассисларнинг мавжудлиги нуқтаи назаридан мустақил эканлигимиздан далолат беради. Биз ҳеч кимдан ёрдам олмадик, ҳамма нарсани ўзимиз қилдик”, дейди Президент. 

Қорабоғ уруши ва россиялик аскарлар

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг 27 сентябрь куни Арманистон ва Озарбайжон Тоғли Қорабоғда ҳарбий ҳаракатларни бошлаганди. Ҳар икки томон ҳам бир-бирини ташвиқотда айблаб, тўлиқ ёки қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилганди. Икки томон ўртасида давом этган 44 кунлик урушда Туркиянинг ёрдами билан Озарбайжоннинг қўли баланд келди. 

Ўша йилнинг 9 ноябрь куни Россия ва Озарбайжон Президентлари Владимир Путин, Илҳом Алиев ҳамда Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ тўхтатиш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар. 

Баёнотга кўра, Арманистон ва Озарбайжон эгаллаб турган позицияларида тўхтади, кейин бир қатор туманлар Баку назорати остига ўтиши белгиланди. Сулҳга кўра, томонлар ўзаро асирлар, ярадорлар ва ҳалок бўлганларнинг жасадларини алмашишни бошлади. 

Шунингдек, 1960 кишидан иборат Россия тинчликпарвар кучлари алоқа линияси ва Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган Лочин йўлаги бўйлаб жойлаштирилди.  

Кейинчалик, Россия ҳарбийлари Тоғли Қорабоғда тинчликпарвар кучлар назоратидаги ҳудудларда миналардан тозалаш ишларини давом эттираётгани хабар қилинди. 

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия қўшинлари Қорабоғда беш йилдан кўпроқ қолишидан умидворлигини билдирди. Пашинян ТАСС нашрига берган интервьюсида ушбу беш йиллик давр нимага асосланиб белгилангани ва шу вақт ичида нималар қилиш кераклиги ҳақида гапирди.  

Пашинянга кўра, Россия тинчликпарвар кучлари минтақада хавфсизлик ва барқарорлик кафолатларини яратиши зарур. Унинг қўшимча қилишича, РТКнинг Тоғли Қорабоғда бўлиш муддати беш йил билан чекланиб қолмайди.

Ҳозиргача Озарбайжон Мудофаа вазирлиги чегарада Арманистон томонидан провокациялар амалга оширилаётгани ва унда ҳарбийлар қурбон бўлаётгани ҳақида хабарлар эълон қилмоқда. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 56
Рейтинг: 2.8
Теглар
t
×