Арманистон аёлларни ҳарбий хизматга чақирмоқчи
Олам
−
11 Январь 2023
6906Арманистон Мудофаа вазири ўринбосари Арман Саркисян аёлларнинг отиш курсларига бўлган қизиқиши юқорилигини ҳисобга олиб, аёлларни ихтиёрий равишда ҳарбий хизматга чақириш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
“Ҳозирда тегишли қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Энди фақат шуни айтишим мумкинки, ҳарбий хизматга чақирув ихтиёрий равишда амалга оширилади”, дея вазир ўринбосарининг сўзларидан иқтибос келтирган “Armenpress” агентлиги.
Саркисяннинг таъкидлашича, мақсад мамлакат мудофаа қобилиятига ҳисса қўшишни хоҳловчи аёллар салоҳиятидан фойдаланишдир.
Арманистоннинг амалдаги қонунчилигига кўра, 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган эркаклар 2 йил муддатга, 27 ёшдан 50 ёшгача бўлган эркаклар эса сафарбарлик даврида муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши мумкин.
LiveБарчаси