Арманистон АҚШнинг ядровий технологияларидан фойдаланмоқчи

Олам

image

Қўшма Штатлар Арманистоннинг илтимосига биноан “123-келишув”да кўзда тутилган Америка фуқаролик ядро технологияларидан фойдаланиш имкониятини ўрганмоқда. Бу ҳақда “Civil Net” хабар берди.

“123-келишув” бу – “Америка атом энергияси тўғрисидаги” қонуннинг 123-моддасидир. У миллатлар ёки минтақавий мудофаа ташкилотлари билан фақат Президент томонидан маъқулланадиган ва Америка Қўшма Штатлари Конгресси томонидан ратификация қилинадиган келишув шартларига мувофиқ ҳамкорлик қилиш имкониятини назарда тутади.

“Қўшма Штатлар Арманистоннинг “123-келишув”га қўшилиш аризасини ўрганмоқда, агар маъқулланса, Арманистон Америка фуқаролик ядро технологиясини қўлга киритиши мумкин бўлади”, деди АҚШ Давлат департаменти.

Давлат департаментининг 2022 йилги маълумотларига кўра, Қўшма Штатлар 48 мамлакат ва ҳудудлар билан шундай келишувларга эга. АҚШ ҳукумати музокаралар жараёни тафсилотларини баҳам кўрмайди, бироқ айтиш мумкинки, Давлат департаменти Арманистоннинг “123-келишув”га қўшилиш сўровига муносиб эътибор қаратмоқда.

Нашрнинг қайд этишича, агар Арманистон келишувга қўшилса, бу Арманистонда совет даврида қурилган АЭС ўрнини босувчи Америка технологиясидан фойдаланган ҳолда янги атом электр станциясини лойиҳалаш ва қуришга йўл очиши мумкин.

2023 йил ноябрь ойида Арманистон Бош вазири Никол Пашинян мамлакат олдида янги атом энергетика блоки қуриш вазифаси турганини, Ереван Россия, АҚШ ва Жанубий Корея билан қайси таклифлар тижорат нуқтаи назаридан фойдали бўлиши бўйича музокаралар олиб бораётганини билдирган.

Маълумот учун, Арманистонда 1976 ва 1980 йилларда ишга туширилган ВВЕР-440 типидаги зилзилага чидамли реакторлар негизида иккита энергия блокига эга битта атом электр станцияси мавжуд. Атом электр станцияси 1989 йил март ойида Спитакдаги зилзиладан кейин ёпилган, аммо иккинчи энергия блоки 1995 йил ноябрь ойида қайта ишга туширилган. “Росатом” ёрдамида уни модернизация қилиш 2021 йилда якунланди. Мавжуд АЭС блокининг ишлаш муддати 2026 йилгача узайтирилди. Ҳукумат “Арманистон атом электр станциясини 2036 йилгача узайтириш жараёнини бошлаш тўғрисида” қарор қабул қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Арманистон Ереван

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made