“Арқадағ” парламентни қайта ташкил этмоқчи. У таклифини ўғлига юборди

Олам

image

Туркманистон Миллий парламентининг Вакиллар палатаси (Ҳалқ Маслаҳати Миллий Кенгаши) тугатилиши, қонун чиқарувчи органи (Миллий Кенгаш) эса бир палатали парламентга айлантирилиши режалаштирилмоқда. Бу қарор бир кун аввал парламент ҳар икки палатанинг юқори палата раиси Гурбангули Бердимуҳамедов раислигида бўлиб ўтган қўшма мажлисида қабул қилинган, деб хабар берди бугун, 12 январь куни “Нейтрал Туркманистон” газетаси. 

Бердимуҳамедов ўз нутқида икки йил аввал органлар тизимини модернизация қилиш доирасида парламент икки палатадан – Халқ Маслаҳати ва Межлисдан иборат Туркманистон Миллий Кенгашига айлантирилганини эслатди.  

“Бугунги кунда улар ўз вазифаларини муваффақиятли бажармоқда. Бироқ, замонавий ўзгаришлардан келиб чиқиб, қонун чиқарувчи орган тузилмасини такомиллаштириш зарурати пайдо бўлди, бу эса замоннинг ҳақиқий талабларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилиши керак. Шу боис Халқ томонидан асрлар давомида шаклланган давлат қурилиши амалиётини инобатга олиб, аждодларнинг эзгу анъаналарига амал қилган ҳолда, энг муҳим сиёсий, иқтисодий ва ҳарбий масалаларни халқ делегатлари иштирокида миллий форумда халқ ҳокимиятининг олий вакиллик органи – Туркманистон Халқ Маслаҳатида ҳал этишни таклиф қиламан”, дея Бердимуҳамедовнинг сўзларидан истибос келтиради газета. 

Халқ Маслаҳатиташкил этилиши ва унга кенг ваколатлар берилиши муносабати билан, шу жумладан конституция ва конституциявий қонунларни қабул қилиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш, уларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши тугатилади. Шунингдек, мамлакатда қонун чиқарувчи ҳокимиятни амалга оширувчи Туркманистон Миллий Кенгаш (парламенти)ни бир палатадан иборат Туркманистон Мажлиси қилиб қайта ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Халқ Маслаҳати ички ва ташқи сиёсатнинг асосий йўналишларини, мамлакатни ривожлантириш дастурларини (иқтисодий, ижтимоий, маданий ва бошқалар) ҳам кўриб чиқади ва тасдиқлайди. 

Ташкил этилиши режалаштирилаётган Халқ Маслаҳати таркибига унинг раиси, мамлакат президенти, парламент раиси, Олий суд раиси, Давлат хавфсизлик кенгаши котиби, парламент депутатлари, парламент аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, Инсон ҳуқуқлари бўйича ваколатли вакили, Бош прокурор, Адлия вазири, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари киради.

Бу таклифлар йиғилиш иштирокчилари томонидан қўллаб-қувватланиб, Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга юборилган. Ва Гурбангули Бердимуҳамедов Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши муносабати билан таклифларни ишлаб чиқиш ва умумлаштириш бўйича конституциявий комиссия тузиш тўғрисидаги қарорни имзолаган. Бундан ташқари, газета Сердар Бердимуҳамедов 21 январь куни жамоатчилик вакиллари иштирокида давлат ва жамият ҳаётининг муҳим масалаларини муҳокама қилиш учун парламент палаталарининг қўшма мажлисини ўтказиш тўғрисидаги фармонни имзолагани ҳақида хабар берди.

Эслатиб ўтамиз, Туркманистонда 2021 йилнинг 12 март куни бўлиб ўтган сайловда Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг ўғли Сардор Бердимуҳамедов 72,97 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Гурбангули Бердимуҳамедов Президент ўлароқ мамлакатни 2007 йилдан 2021 йилгача бошқарди. У лавозимидан кетганидан кейин Туркманистон Халқ Маслаҳати Миллий Кенгаши раиси лавозимини эгаллади. 


Мақола муаллифи

Теглар

Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Сердар Бердимуҳамедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг