“Арқадағ”нинг Ўзбекистонга қачон келиши маълум бўлди 

Олам

image

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов жорий йилнинг октябрь ойи бошида расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади. Бу ҳақда REGNUM ахборот агентлиги хабар берган.  

“Ташриф доирасида икки мамлакат ишбилармон доираларининг форуми ҳам бўлиб ўтади”, дейилган хабарда. 

Таъкидланишича, давлат раҳбари 6 сентябрь куни Бош вазир ўринбосари Эсенмират Оразгелдиев билан ташрифга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилган. 

Маълумотларга кўра, Туркманистон Президенти бошчилигидаги ҳукумат делегациясининг Ўзбекистонга бўлажак ташрифи чоғида эришилган келишувлар бўйича тегишли ҳужжатлар имзоланади. 

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари Эсенмират Оразгелдиев бошчилигидаги Туркманистон делегацияси Тошкентда бўлиб, қўшма комиссиялар йиғилишида иштирок этган. Томонлар савдо айланмасини 1 миллиард долларга етказиш ва чегара савдо зонасини тузишга келишиб олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Бердимуҳаммедов

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг