“Арқадағ” қизини Озарбайжонга ҳам олиб борди

Олам

image

Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов бугун, 16 июль куни Озарбайжон Республикасига борди. Бу ҳақда “Azertac” хабар берди.

Икки мамлакат давлат байроқлари ҳилпираб турган Бакудаги Ҳайдар Алиев номли халқаро аэропортда меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Туркманистон Халқ Маслаҳати раисини Озарбайжон Бош вазирининг биринчи ўринбосари Ёқуб Аюбов, Ташқи ишлар вазири ўринбосари Самир Шарифов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Бугун, 16 июль куни Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан яккама-якка учрашуви ҳам бўлиб ўтди.

“Туркманистон ва Озарбайжон ташқи сиёсат соҳасида БМТ Низоми ва тан олинган халқаро-ҳуқуқий меъёрларга амал қилган ҳолда принципиал ва қатъий позицияни эгаллайди. Мамлакатларимиз жаҳон ва қитъада, минтақавий масалаларда, Каспий денгизи ҳудудида барқарорлик ва хавфсизликни таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда.

Биз энг йирик халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда, БМТ ва қатор минтақавий тузилмаларда муваффақиятли ва самарали ҳамкорлик қилмоқдамиз. Шу муносабат билан Хонкенди шаҳрида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг 17-саммити муваффақиятли ўтгани билан Озарбайжонни табриклайман”, деди Бердимуҳаммедов.

Шунингдек, Гурбангули Бердимуҳамедов билан берга унинг тўнғич қизи, Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги Қаровга муҳтож болаларга кўмаклашиш хайрия жамғармасининг тиббий фаолият бўйича вице-президенти Огулжаҳон Отабоева ҳам Бакуда бўлиб турибди. У Илҳом Алиевнинг тўнғич қизи, Ҳайдар Алиев фонди вице-президенти Лейла Алиева билан учрашди.

Эслатиб ўтамиз, апрель ойида Гурбангули Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келганида ўша пайтдаги Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Огулжаҳон Отабоева билан Самарқанд шаҳрини сайр қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон Илҳом Алиев Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистон Лейла Алиева Огулжаҳон Отабоева

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг