Аризонада Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган эркак ҳибсга олинди

Олам

image

Аризона полицияси кеча, 22 август куни АҚШнинг собиқ раҳбари, Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган шахсни ҳибсга олди. Бу ҳақда маҳаллий шериф идораси хабар берди.

“Жисмоний шахс Кочис округида ҳеч қандай ҳодисасиз ҳибсга олинди”, дейилади хабарда.

66 ёшли Рональд Ли Сивруд пайшанба куни маҳаллий вақт билан 14:30 да қўлга олинди. Унга ҳозирча ҳеч қандай жиноят айби қўйилмаган.

CNN маҳаллий полиция вакилига таянган ҳолда хабар беришича, сўнгги бир неча ҳафта ичида Сивруд ижтимоий тармоқларда Трампни ўлдириш билан таҳдид қилган бир неча хабарларни чоп этган. Бироқ нашр гап қайси ижтимоий тармоқ ҳақида кетаётганига аниқлик киритмади. 

Трамп кеча, 22 август куни Кочисга келди ва у ердаги тарафдорлари олдида миграция инқирози ҳақида нутқ сўзлади.

Маълумот учун,  АҚШнинг собиқ президенти жорий йилнинг 13 июль куни Пенсильвания штатининг Бутлер шаҳрида сайловолди ташвиқоти митингида яраланди. Трампга қарата 20 ёшли йигитнинг ўқ узгани айтилди. Ўқ Трампнинг қулоғининг тепасига теккан. Отишма оқибатида 50 ёшли митинг иштирокчиси ҳалок бўлди, яна икки киши яраланди. Ҳужумчи хавфсизлик кучлари томонидан отиб ўлдирилган. Кўплаб дунё етакчилари, жумладан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев суиқасдни қоралаб, ҳамдардлик билдирди.

Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп Шимолий Каролина штатининг Ашеборо шаҳрида суиқасддан кейин биринчи очиқ сайловолди митингини ўтказганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп Аризона

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг