Ариповнинг Матбуот котиби Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқлангани бўйича баёнот берди
Жамият
−
18 Июнь 2020
9862Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ходимида коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Матбуот котиби QALAMPIR.UZ’га расмий баёнот берди.
“Ўрганишлар натижасида коронавирус уларда клиник белгиларсиз (симптомларсиз) кечаётгани маълум бўлди.
Белгиланган тартибда зарур чоралар кўрилиб ушбу ходимлар шифокорлар назоратига олинди. Улар билан иш жараёнида мулоқотда бўлган ходимлар икки ҳафта муддатга карантинга ўтказилди ва айни пайтда Вазирлар Маҳкамаси доимий тартибда ишламоқда.
Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, Ҳукумат пандемия даврида мунтазам равишда фаолият юритиб келмоқда”, дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 5730 кишини ташкил этмоқда. Улардан 4166 киши соғайган, 19 нафари вафот этган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь