Арипов ва Мишустин Ўзбекистоннинг ЕОИИ билан ҳамкорлигини муҳокама қилди
Жамият
−
21 Апрель 2020
7858Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Ариповга коронавирусга қарши кураш учун юборилган ниқоб ва бошқа тиббий воситалар учун миннатдорлик билдирди. Бу ҳақда РФ Ҳукумат портали берган маълумотда маълум қилинди.
Бош вазирлар кеча, 20 апрель куни телефон орқали мулоқот қилган. Мулоқотда инсонпарварлик ёрдам икки томонлама алоқаларнинг ҳамкорлик характерини яна бир очиб бергани таъкидланган.
Абдулла Арипов Россия томони Ўзбекистонга коронавирусни аниқовчи тестларни тезкорлик юборгани ва русь эпидемиологлари беморларни даволашда ўзбекистонлик ҳамкасбларига маслаҳатлар бериб тургани учун миннатдорлик билдирган.
Ҳукумат раҳбарлари икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликдаги долзарб масалалар ва Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи билан интеграциялашувчи ҳақида ҳам фикр алмашган.