Арипов Қозоғистоннинг янги Бош вазирини табриклади
Жамият
−
12 Январь 2022
3925Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон Республикасининг янги Бош вазири Алихан Смаиловни лавозимга тайинлангани билан табриклади. Бу ҳақда Ўзбекистон Ҳукумати сайтида хабар берилди.
“Жорий йилнинг 11 январь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов билан Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.
Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаиловни Қозоғистон Республикаси Бош вазири этиб тайинлангани муносабати билан самимий табриклади”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, суҳбат давомида Олий ва юқори даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни биргаликда изчил амалга ошириш, очиқлик, анъанавий дўстлик ва яхши қўшничиликка асосланган кўп қиррали стратегик шериклик ҳамда иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтиришни давом этириш таъкидланган.
Эслатиб ўтамиз, Президент Қосим-Жомарт Тўқаев Алихан Смаилов кеча, 11 январь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазири лавозимига тайинлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
LiveБарчаси