Арипов бошчилигида тун-у кун ишлайдиган республика штаби тузилади

Жамият

image

Президент Шавкат Мирзиёев саноат тармоқларининг барқарор ишлашини таъминлаш юзасидан мутасадди идораларга қатор топшириқлар берди. Жумладан, Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида тун-у кун ишлайдиган республика штаби тузилишини маълум қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари бугун, 8 сентябрь куни саноат корхоналари барқарор ишлаши учун тармоқ ва ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтди. 

Унга кўра, мазкур штабда иқтисодиёт, инвестиция, солиқ, божхона, банк, энергетика, стандарт, кадастр вакиллари корхоналардан 24 соат давомида муаммоларини қабул қилиб, уларни тезкор ҳал қиладиган тизим бўлади. Ҳафта якунида ҳокимлар ва тармоқ раҳбарлари билан бирга барча масалалар Бош вазир ҳузурида муҳокама қилинади ва қолоқликларга йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади.

Шунингдек, Президент мутасаддиларга иқтисодиёт ва молия вазирлигига вилоят ҳокимлари билан бирга 232 та маҳаллий саноат корхонасида ишлаб чиқаришни ошириш, 210 та йирик саноат лойиҳасини тўлиқ ишга тушириш бўйича чора кўришни топширган. Саноат зоналари ва йирик лойиҳаларнинг инфратузилма билан таъминланганлик ҳолатини ўрганиш ва бу ишлар учун ажратилган 1,2 триллион сўмни тўлиқ ишлатиш вазифаси қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Абдулла Арипов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг