Аргентинада кўл бинафша рангга кирди (видео)
Олам
−
28 Июль 2021
6424Аргентинанинг Чубут вилоятида жойлашган Корфо кўли бинафша рангга кирди.
Маҳаллий аҳоли кучли ҳид ва ҳашаротлар тўдасидан шикоят қилмоқда. Маълум бўлишича, маҳаллий балиқ овлаш компаниялари кўлга таркибида натрий сульфат бўлган оқова сув ташлаган. Мазкур модда қисқичбақаларни сақлаш мақсадида ишлатилади.
Маҳаллий ҳокимият идоралари сувни ташлаб юбориш учун расмий равишда рухсат берилганини, “бинафша сувлар”нинг зарари йўқлигини ва бир неча кун ичида сувнинг ранги нормал ҳолатга келишини таъкидлаган.
Экологлар бундай оқова сув кўлга чиқарилишидан олдин улар қайта ишланиши керак эди, деб таъкидламоқда.
Аввалроқ, Россиянинг Анапа соҳилларида Қора денгиз сувининг ранги ўзгариб, яшил тусга киргани ҳақида хабар бергандик.