Аргентина Украинага ҳарбий ёрдам юбормайди
Олам
−
20 Июнь
6867Аргентина Украина ва Россия ўртасидаги можарога аралашиш ва Украина армиясига ҳарбий ёрдам юбориш ниятида эмас. Бу ҳақда мамлакат Президентининг матбуот котиби Мануэль Адорни маълум қилди.
“Аргентина Украинага ҳеч қандай ҳарбий ёрдам бермайди. Биз гуманитар ёрдам, логистика ва ҳудудни миналардан тозалашда ёрдам берамиз. Аммо ҳарбий можарога ҳеч қандай тарзда аралашмаймиз”, деган Мануэль Адорни матбуот анжуманида.
У Аргентина ҳукуматининг гуманитар соҳадаги ҳаракатларини Россияга нисбатан душманлик сифатида баҳолаб бўлмаслигини таъкидлади.
“Менинг назаримда, душманлик ҳаракатлари қурол-яроғ юбориш, ҳарбий можарода иштирок этишдан иборатдир”, дея тушунтирди Адорни.
Аввалроқ “Infobae” портали Аргентина Ташқи ишлар вазири Диана Мондино франциялик мавқедоши Стефан Сежурне ва АҚШ Президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан билан Францияда ишлаб чиқарилган бешта “Super Etendart” ҳужумчи самолётини Киевга ўтказиш имкониятини муҳокама қилгани ҳақида хабар берган эди. Россиянинг Жанубий Америкадаги элчиси Дмитрий Феоктистовнинг айтишича, Аргентина томони музокаралар олиб боришни инкор этмаган, бироқ самолётни Украинага ўтказмасликка ваъда берган.