Аргентина мухлиси ғалабани нишонлаш вақтида вафот этди

Спорт

image

Аргентина миллий терма жамоаси мухлиси Франко Депаул 2026 йилги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичида Миср устидан қозонилган ғалабани нишонлаш вақтида бошига тош тегиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда “La Nación” нашри хабар берди.

Манбага кўра, 46 ёшли Депаул билан боғлиқ фожиа Буэнос-Айрес вилоятининг Каньюэлас шаҳрида Аргентинанинг Миср устидан 3:2 ҳисобидаги ғалабаси нишонланаётган пайтда содир бўлган.

Маълум қилинишича, тартибсизликлар вақтида номаълум шахс томонидан отилган тош унинг бошига теккан. Марҳумнинг яқинларига кўра, Депаул кўчадаги шовқинни эшитгач, автомобили юкхонасидан бир буюмини олиш учун чиққан. Шу вақтда тош унинг пешона қисмига тегиб, у дарҳол ҳушидан кетган.

Шундан сўнг яқинлари уни зудлик билан маҳаллий шифохонага олиб борган. Бироқ шифокорлар Депаулнинг оғир бош мия жароҳати оқибатида вафот этганини маълум қилган. Уни қарийб 50 дақиқа давомида жонлантиришга уринишлар самара бермаган.

Полиция шаҳар кузатув камералари орқали тошни отган гумондор шахсни аниқлаган. У аввал ўғирлик учун судланган, ҳозирда эса қотилликда айбланаётган 20 ёшли Иван Науэль Лебреро исмли шахс экани маълум бўлган.

Шунингдек, тўқнашувлар оқибатида уч нафар фуқаро ва беш нафар полиция ходими ҳам турли даражада жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг