Арда Гюлер “Реал”да безорилик қурбони бўлмоқда – манба
Спорт
−
15:05 781 1 дақиқа
Туркия терма жамоаси ва “Реал Мадрид” футболчиси Арда Гюлер клубда безориликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда футболчининг “Фенербаҳче”даги собиқ мураббийи Серҳат Пекмезчи “Marca” нашри берган интервьюсида маълум қилди.
“Реал Мадрид мега-клуб бўлишига қарамай, Арда Гюлер безориликдан азият чекмоқда. У менга шикоят қилмаган, лекин мен шунга ўхшаш ҳолат юз бериши мумкинлигини сезгандим. Мен унга сабрли бўлишни маслаҳат бердим… Безорилик бошқа ўйинчилардан келади. У ерда Арда билан ишлашни қабул қила олмайдиган бир гуруҳ бор. Афсуски, улар жуда катта эгога эга. Арда эса жуда сабрли ва хотиржам, лекин у ҳам ўзини тута олмай бошлади”, дейди Пекмезчи.
Маълумот учун, Гюлер жорий мавсумда “Реал Мадрид” сафида барча мусобақаларда 35 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 12 та голли узатмани амалга оширди.
Live
Барчаси