“Арчакўча”да пичоқланган йигитларнинг бири вафот этди
Жамият
−
07 Июнь 2020
26855Аввалроқ, жорий йилнинг 5 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Кичик ҳалқа автомобиль йўлида (эски Арчакўча) бир гуруҳ йигитлар ўртасида жанжал бўлгани ҳақида хабар берган эдик. Ҳодисада икки йигит пичоқланиб, шифохонага ётқизилганди.
QALAMPIR.UZ манбасининг хабар беришича, пичоқланган йигитларнинг бири вафот этган. Унга 15 марта пичоқ билан зарба берилган бўлган.
Ҳодиса бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аммо иш тафсилотлари ҳақида ҳозирча маълумотга эга эмасмиз.
Тошкент шаҳар ИИББ мазкур ҳолат бўйича берган ахборотида жанжалнинг қолган иштирокчиларини аниқлаш ишлари олиб борилаётганини маълум қилганди. Ҳодиса бошқарма бошлиғининг шахсий назоратига олинган.
LiveБарчаси