Араб денгизида қароқчилар ҳужуми кучаймоқда

Олам

image

Денгиз қароқчилиги ҳодисалари нафақат Сомали қирғоқларида, балки Араб денгизида ҳам Ямандаги ҳусийлар ҳаракати ва АҚШ бошчилигидаги ҳарбий-денгиз кучлари коалицияси ўртасидаги можаронинг кучайиши сабабли кўпайди. Бу ҳақда Бразилия денгиз флоти контр-адмирали Антонио Браш де Соузга таяниб,  “Folha de S.Paulo” газетаси хабар берди. 

Жорий йилнинг январь ойида Бразилия ҳарбий-денгиз кучлари Сомали қирғоқлари яқинидаги денгиз линияларига қароқчилар ҳужумига қарши курашиш учун яратилган халқаро денгиз ишчи гуруҳига қўмондонликни ўз зиммасига олди. Нашрнинг ёзишича, Бразилия учинчи марта ишчи гуруҳга бошчилик қилмоқда, бироқ 2021 ва 2022 йилларда минтақада вазият унчалик кескин ва хавфли бўлмаган.

“Яқин Шарқда можаро авж олгандан бери нафақат Сомали қирғоқларида, балки Араб денгизида минг километрдан ортиқ масофада ҳам қароқчиларнинг бир неча марта ҳужуми содир бўлди”, дейди контр-адмирал. 

Унинг сўзларига кўра, ҳусийлар ва АҚШ бошчилигидаги коалиция ўртасидаги зиддият кучайганидан кейин минтақага жиноятчилик қайтган.

2022 йил август ойида Халқаро денгиз палатаси ва бошқа тегишли халқаро тузилмалар Сомали қирғоқлари яқинидаги қароқчилар кемалар учун хавф туғдиришни тўхтатгани сабабли Ҳинд океани учун 2023 йил 1 январдан "юқори хавфли ҳудуд" мақомини бекор қилишга қарор қилди. 

Маълумот учун, Ғазо секторида Фаластин-Исроил можароси авж олганидан сўнг, ҳусийлар Исроил ҳудудига ҳужумлар уюштиришини ва уруш тугамагунга қадар улар билан боғлиқ кемаларнинг Қизил денгиз ва Боб ал-Мандеб бўғози сувлари орқали ўтишига рухсат бермасликларини айтдилар. Охирги маълумотларга кўра, ҳусийлар 2023 йил ноябрь ойи ўрталаридан бери Қизил денгиз ва Адан кўрфазида 30 дан ортиқ тинч аҳоли кемаларига ҳужум қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Яман ҳусийлар Араб денгизи қароқчилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг