Апрелгача Тошкентга 1000 та янги автобус олиб келинади

Жамият

image

Жорий йилнинг 1 апрелига қадар пойтахт Тошкентга қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 8 февраль куни Сергели тумани фаоллари билан ўтказаётган йиғилишида маълум қилди. 

“Биз пойтахт аҳолисининг талаб ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бундай хайрли ишларимизни жадал давом эттирамиз”, дейди Президент 

Йиғилишда пойтахт жамоат транспорти соҳасида олиб борилаётган ва режалаштирилган ишларга тўхталиб ўтилди.

“Мана, бугун янги метро станцияларини бориб кўрдик. Янги линияда жами 7 та станциялар ишга тушганидан кейин, метрода кунлик йўловчилар сони 1 миллионга чиқади”, дейди давлат раҳбари.

Шаҳарда тирбандликни қисқартириш, одамларнинг узоғини яқин қилишга қаратилган бу ишлар давом эттирилиши таъкидланди. Жумладан:

•    1 апрелга қадар қўшимча 1 мингта автобус олиб келинади;

•    25 та кўчада автобуслар учун алоҳида йўлаклар ташкил этилади;

•    йил якунигача 233 та чорраҳадаги светофорларни йўловчи оқимига қараб бошқариш тизими жорий қилинади;

•    20 та оқим юқори кўчаларда хусусий шериклик асосида жами 10 минг ўринли паркоматлар ташкил қилинади;

•    Чилонзор, Юнусобод ва Яшнобод туманларидаги шаҳарга олиб кирувчи 6 та метро бекати атрофида автотураргоҳлар ташкил қилиниб, тайёр бизнес сифатида аукционга чиқарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Автобус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг