Апрелдан Халқ банки янги қулайликни ишга туширади
Жамият
−
13 Март 2019
6179Халқ банкининг филиаллари орқали кейинги ойдан “Миллий валютадаги пул ўтказмаси” тизими амалиётга жорий этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон Республикаси президентининг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси таҳлили ва бу борада белгиланган чора-тадбирлар” мавзуида ташкил этилган анжуманда айтиб ўтилди.
Қайд этилишича, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, мижозларнинг эҳтиёжларини доимий мониторинг қилиб бориш мақсадида “кюматик” русумидаги навбат кутиш тизими мижозларга хизмат кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, қарор ижроси доирасида 197 та филиалдан 185 тасида “Банк хизматлари марказлари” фаолияти йўлга қўйилиб, унга асосан фронт ва бек офисга ажратилган ҳолда хизмат кўрсатиш ташкил этилган.
Таъкидланишича, ривожланган мамлакатлар тажрибасини ўрганган ҳолда синов тариқасида Тошкент шаҳри Амалиёт бўлими ва Шайхонтоҳур филиалларида “24/7 Электрон офис”лар ташкил қилинди. Яна қўшимча равишда жорий йил давомида яна 20 та шундай офислар ишга тушириш режалаштирилган.
LiveБарчаси