Apple яна бир тақдимот ўтказди

Технология

image

Apple компанияси тўлиқ ҳажмдаги симсиз ва шовқинни камайтирадиган AirPods Max қулоқчинини (наушник) намойиш қилди.

“Юқори сифатли овоз AirPods`нинг сеҳрли соддалиги билан мукаммал уйғунликда”, Apple сайтида янги аксессуар шундай тарифланган.

Тақдимотда айтилишича, AirPods Maxнинг барча элементлари қулоқчин ҳар қандай шаклдаги бошда қулай жойлашишии ҳисобга олиб, лойиҳалаштирилган.

AirPods Max`нинг бир тарафида ҳудди Apple Watch каби Digital Crown жойлаштирилган. У билан овоз баландлигини ўзгартириш, мусиқаларни ўзгартириш, телефон қўнғироғига жавоб бериш ва Siri`ни фаоллаштириш мумкин.

Қулоқчинлар беш хил рангда ишлаб чиқарилади. Янги аксессур 15 декабрдан сотувга чиқади. Унинг нархи эса нақд 549 доллар.

Эслатиб ўтамиз, Apple 2020 йил кузда учта тақдимотни ўтказиб улгурганди. 15 октябрь кунидаги тақдимотда янги соат ва iPad`лар намойиш қилинди, 13 октябрь куни эса янги iPhone`лар тақдим этилди. 10 ноябрда эса янги M1 процессори ва MacBook ноутбукларини намойиш қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Apple AirPods Max

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг