Apple ўзи бошқариладиган автомобиль ишлаб чиқаради
Технология
−
23 Ноябрь 2021
6474Apple 2025 йилга бориб тўлиқ ўзи бошқариладиган автомобиль чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар берган.
Таъкидланишича, компания қўлсиз бошқариладиган машина яратади. Бироқ, руль электромобилдан олиб ташланмайди, чунки фавқулодда вазиятларда одамлар бошқарувни қўлга олишлари мумкин.
Қайд этилишича, Apple ўз автомобилларини Tesla’никидан анча хавфсизроқ қилишни режалаштирмоқда. Apple автомобилининг зарядланиши универсал бўлиши айтилган.
Бундан ташқари, компания ноодатий интерьер вариантини кўриб чиқмоқда, бунда йўловчилар салоннинг бир-бирига қарама-қарши томонларида ўтиришади.
Қайд этилишича, машинанинг ичига iPad’га ўхшаш интерактив экран ҳам ўрнатилади.
Эслатиб ўтамиз, Apple янги iPhone 13 смартфонларини етарлича микросхемалар билан таъминлаш учун iPad ишлаб чиқаришни кескин қисқартирганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь