Apple iPhone 13 учун iPad ишлаб чиқаришни қисқартирди
Технология
−
02 Ноябрь 2021
4739Apple янги iPhone 13 смартфонларини етарлича микросхемалар билан таъминлаш учун iPad ишлаб чиқаришни кескин қисқартирди. Бу ҳақда “Nikkei Asia” манбаларга таяниб хабар берган.
“Apple iPhone 13 учун кўпроқ компонентлар мавжуд бўлиши мақсадида iPad ишлаб чиқаришни кескин қисқартирди. Бу глобал чип таъминоти инқирози компанияга аввал кўрсатилганидан ҳам қаттиқроқ таъсир қилганидан далолатдир”, дейилган хабарда.
Манбаларга кўра, сўнгги икки ой ичида iPad ишлаб чиқариш Apple’нинг дастлабки режаларидан икки баравар камайган. Бундан ташқари, эски iPhone моделлари учун мўлжалланган қисмлар ҳам iPhone 13 ишлаб чиқаришга ўтказилади.
iPad ва iPhone моделлари асосий ва периферик чипларни ўз ичига олган бир қатор умумий компонентларга эга. Бу Apple’га маълум ҳолларда турли қурилмалар ўртасида сарф материалларини қайта тақсимлаш имконини беради.
Маълумот ўрнида, ўтган йили ҳам Apple iPad’нинг баъзи қисмларини iPhone 12 га қайта тарқатган.
1976 йилда ташкил этилган Apple компьютерлар, планшетлар, аудиоплеерлар, телефонлар, “ақлли” соатлар ва дастурий таъминот ишлаб чиқаради.
LiveБарчаси