АПЛни якунлаш учун тўртта вариант. “Ливерпул”нинг чемпиони бўлиши ҳозирча даргумон

Спорт 4799
image

Коронавирус пандемияси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Ушбу вирус спортга ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Англия премьер-лигаси тур учрашуви жорий йилнинг 4 апрель кунига қадар COVID-19 вируси сабаб қолдирилди.

“АПЛ раиси Грег кларк мавсум давом этмайди, деб ўйлаганди. Баъзи клубларнинг раҳбарлари бу сўзларга ишонишганди. Бу вазият бир неча ой давом этиши мумкин. Келаси мавсумнинг бошланиши сўроқ остида қолмоқда”, дея хабар берди Sky Sports. 

Регламентда чемпионат муддатидан олдин якунланса нима қилиш кераклиги тўғрисида банд ёзилмаган. Шунинг учун АПЛ ва клублар импровизация қилмоқчи бўлишди. АПЛ клубининг етакчи раҳбарларидан бири чемпионатни якунлаш тўғрисида бир қатор вариантлар ҳақида гапириб берди.

Биринчи вариант

Кўпгина клублар мавсумни қисқартиришни устувор деб билишди, аммо бунинг учун вақт кам қолмоқда. Бироқ, УЕФА миллий лигалар босими остида Европа чемпионати мусобақасини бекор қилса, у ҳолда АПЛ барча 38та тур учрашувини ўтказиш имкониятига эга бўлади. Мавсумни июнь-июль ойига қадар чўзиш керак бўлади. Қуйида сиз иккида талқинни кўришингиз мумкин.

1.  Декабрь ойида Евро-2020 мусобақасини ўтказса бўлади (худди, 2022 йилги Жаҳон чемпионати қиш фаслида ўтказилиши режалаштирилгани каби).

2.  Кейинги мавсумни нормал ҳолатда ўтказиш учун Европа чемпионатини 2021 йилнинг ёз ойига кўчириш керак. Лекин, бу вариант ФИФА ва УЕФА ўртасидаги жанжалга сабаб бўлади. Чунки, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2021 йилнинг ёз ойига режалантирилган.

Иккинчи вариант

Мавсумни апрель-май ойига қадар якунлаш керак. Жорий йилнинг 4 апрель куни АПЛ чемпионатини тўхтатиш муддати якунланади. АПЛнинг қолган тур учрашувларини мухлисларсиз ёки хавфсизлик чораларига қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш керак. Лига директори Пол Молнар Англия футбол ассосиацияси билан ҳамкорликда Англия кубоги учрашувларини ўтказиш режаси устида ишламоқда.

Учинчи вариант

"Ливерпуль" – чемпион, ҳеч қайси жамоа қуйи лигага тушириб юборилмайди. Чемпионшипда етакчилик қилаётган "Лидс" ва "Вест Бромвич" жамоаларини Премьер-лигага қўшмаслик нотўғри бўлади. Шунинг учун, муқобил таклиф айтишди. Келаси мавсум учун АПЛ мусобақасида 22 та жамоа иштирок этиши керак. Лига кубогини бекор қилиш ва келгуси мавсум якуний натижаларига кўра, турнир жадвалида сўнгги учта ўринни эгаллаган жамоанинг ўрнига бешта сўнгги ўринни эгаллаган жамоа қуйи лигага тушириб юборилиши керак. “The Telegraph” хабарига кўра, клублар ушбу таклифни энг тўғри қарор, дея фикр билдиришган.

Тўртинчи вариант

Ушбу мавсумни куз фаслига қадар якунлаб, келаси 2 та мавсумни йил тақвимига мослаб тузиб чиқиш керак. Худди шу усул билан федерация иккита муаммони ҳал қилиш мумкинлигини айтди. Бу жорий йилги мавсумни якунлаш ва мавсум ўрталарида Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш. 

Аммо иккита муаммо бор: айрим футболчиларнинг клублар билан тузган шартномалари шу йилнинг 30 июнь куни ўз якунига етади. Улар кузда ўйнашмайди. Бундан ташқари, агарда ўйинлар кузда якунланса, Англиядан еврокубокларда ким иштирок этишини қандай аниқлаш мумкин?

Жорий мавсумни ҳақиқий ўтмаганини тан олиш керак. The Athletic хабарига кўра, АПЛнинг икки клуби 2019/20 йилги мавсум натижаларини бекор қилиш таклифини билдирган. Жорий мавсум бошида АПЛда ким қандай иштирок этган бўлса, келаси мавсумни ҳам худди шу тарзда қайтадан бошлаши айтилган. Ирландиялик журналист Юэн Маккенна ушбу икки жамоа "Тоттенхэм" ва "Вест Хэм" эканлигини ўзининг Twitter'даги расмий саҳифасига ёзган. Орадан бироз вақт ўтгач, ушбу постни ўчириб ташлаган.

Барчаси мантиқий кўринмоқда. "Тоттенхэм" мавсумни аянчи тарзда ўтказмоқда. Бундан ташқари, лондонликлар еврокубок мусобақаси йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин. "Вест Хэм" жамоасида эса вазият оғир. "Вест Хэм"нинг чемпионшипга тушиб кетиш коэффициенти юқори. Билвосита, бу маълумотни "Вест Хэм" жамоаси вице-президенти “The Sun” газетасига тасдиқлади. У "Ливерпуль" жамоасига раҳми келди, бироқ мавсумни бекор қилиш кераклигини айтди. Аммо, “The Telegraph” хабарига кўра, йиғилишда иштирок этган жамоаларнинг бирортаси ҳам мавсумни бутунлай бекор қилиш тарафдори эмас.

“Sky Sports” хабарига кўра, эртага, 17 март куни УЕФА йиғилишида еврокубок, Евро-2020 ва барча халқаро мусобақаларни ўтказиш муҳокама қилинади. Орадан икки кун ўтиб, 19 март куни АПЛ клублари раҳбарлари мавсумни якунлаш борасида йиғилиш ўтказади.

 

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 85
Рейтинг: 2.9
t
×