АПЛда йилнинг энг яхши футболчилари аниқланмоқда

Спорт 924
image

Англия Профессионал Футбол Ассоциацияси 2020–2021 йилги мавсум учун йилнинг энг яхши футболчиси бўлишга номзод бўлган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Рўйхатдан МЮ аъзоси Бруно Фернандеш, “Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн ҳамда “Манчестер Сити” футболчилари Илкай Гюндоган, Кевин де Брюйне, Фил Фоден ва Рубен Диаш ўрин олди. Сўровнома якунлангач, энг кўп овоз тўплаган футболчи АПЛда “Йил футболчиси” деб эълон қилинади.

Шунингдек, “Йилнинг энг яхши ёш ўйинчиси” бўлиш учун ҳам номзодлар рўйхати эълон қилинди. Ундан “Арсенал” аъзоси Букайо Сака, “Вет Ҳэм” ярим ҳимоячиси Деклан Райс, МЮ вингери Мейсон Гринвуд, “Челси” плеймейкери Мейсон Маунт, “Манчестер Сити” футболчиси Фил Фоден ҳамда “Ливерпуль” ҳимоячиси Тренд Александр-Арнольд жой олди. 

Маълумот учун, сўровнома 5 июнь куни кечқурун ўз ниҳоясига етади ва 6 июнда совринлар ўз эгаларига топширилади.

Абдулла Маннонов

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 5
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×