АПЛда кун ўйинлари: “тўпчилар” “тулкилар”га, “қизил иблислар” “тақачилар”га қарши

Спорт 636
image

Бугун, 30 октябрь куни Англия премьер лигасининг 10-тур беллашувларига старт берилади.

Уик-эндда бир нечта марказий ўйинлар бўлиб ўтади. Масалан, “Лестер” ўз майдонида “Арсенал” билан баҳс олиб боради. “Тулкилар” 8-турда Роналду бошчилигидаги МЮни таслим этгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак (4:2). “Канонирлар” эса аста-секин аввалги даражасига қайтмоқда.

Бундан ташқари, “Тоттенхем” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви бўлиб ўтиши режалаштирилган. АПЛ турнир жадвалида икки жамоа ёнма-ён бормоқда. “Қизил иблислар” бош мураббийи Оле Гуннар Сульшер кетиш арафасида ниманидир исботлаши ва жамоа чемпионлик курашидан чиқиб кетмаслиги учун ғалаба қозониши керак. “Тақачилар” тақдири эса Харри Кейн ва Сон Хён Миннинг муваффаққиятли ўйинига боғлиқ.

Шунингдек, пешқадам “Челси” сафарда келажак учун миллиардлар тикилган “Ньюкасл”га қарши ўйнайди. “Ливерпуль” “Брайтон”ни, “Манчестер Сити” эса “Кристал Пелас”ни қабул қилади. 

Эслатиб ўтамиз, АПЛ жорий мавсумида 9 ўйинда 22 очко жамғарган “Челси” биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи поғонадаги “Ливерпуль” ҳисобида 21 очко мавжуд бўлса, “Манчестер Сити” 20 очко билан 3-поғонани эгаллаб турибди.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 6
Рейтинг: 3.3
t
×