АПЛ янги мавсумига тайёрмисиз? Чемпионат бугун старт олади

Спорт 1432
image

Бугун, 13 август куни Англия чемпионатининг 2021-22 йилги мавсуми “Брентфорд” ва “Арсенал” ўртасидаги учрашув билан бошланади.

Чемпионлик учун асосий даъвогар жамоалар ўйинларини бир кундан сўнг ўтказади. “Манчестер Юнайтед” ўз майдонида “Лидс”ни қабул қилади, “Челси” “Кристал Пелас” билан, “Ливерпуль” эса “Норвич”га қарши баҳс олиб боради.

Турнинг марказий учрашуви 15 август куни Лондонда ўтказилади. “Тоттенхэм” амалдаги чемпион “Манчестер Сити” билан ўйнайди.

Мавсум аввалида бир қанча эътиборга молик воқеалар содир бўлди. Ўтган йилги тўпурар Харри Кейн “Манчестер Сити”га трансфер қилиниши кутилаётган эди. Бироқ лондонликлар уни жамоада олиб қолди. Шаҳарликлар унинг ўрнига 100 миллион фунт стерлинг эвазига “Астон Вилла”дан Жек Грилишни олиб келди. 

Шунингдек “Челси” ҳам чемпионлик учун курашмоқчи. Бу курашда ёрдам бериш учун “Интер”дан Ромелу Лукаку ҳарид қилинди. “Аристократлар” бунинг учун 117 миллион фунт стерлинг маблағдан воз кечди. “Манчестер Юнайтед” эса Германиянинг Дортмунд  шаҳридан Жейдон Санчони таклиф қилди. Келишув “қизил иблислар” учун 73 миллион фунтга тушди. “Арсенал”, “Тоттенхэм” ва “Ливерпуль” катта трансферларни амалга оширмади.

Маълумот учун, “Брентфорт” – “Арсенал” учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 16
Рейтинг: 2.7
t
×