АПЛ омадсизлари: “Манчестер Сити” “Норвич”га қарши ўйнайди

Спорт

image

Бугун, 21 август куни “Манчестер Сити” Англия Премьер лигасининг 2-тур учрашувида “Норвич Сити” қабул қилади. Ўйин “Этиҳад” стадионида бўлиб ўтади.

Учрашувни Грем Скотт бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Бош мураббийлар асосий таркибни эълон қилди. 

“Манчестер Сити” — Эдерсон, Уокер, Диаш, Ляпорт, Канселу, Гюндоган, Грилиш, Родри, Жезус, Силва, Ферран Торрес.

“Норвич Сити” — Круль, Аронс, Гибсон, Хенли, Яннулис, Рапп, Гилмор, Ле-Мелу, Кантвелл, Рашитса, Пукки.

Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:00 да бошланади. 

Эслатиб ўтамиз, “Шаҳарликлар” биринчи турда Лондоннинг “Тоттенхэм” клубига 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. “Норвич” эса “Ливерпуль” билан ўйинда ўз дарвозасидан жавобсиз учта тўп олиб чиқди.

Маълумот ўрнида, “Манчестер Сити” ўтган мавсумда 86 очко билан чемпионликка эришган эди. “Норвич Сити” эса Чемпионшип ғолиблигини қўлга киритиб, АПЛга йўл олди.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Манчестер Сити Футбол Норвич Сити

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг