АПЛ: “Ливерпуль” ва “Бёрнли” учрашувининг асосий таркиблари маълум бўлди

Спорт

image

Бугун, 21 август куни Ливерпуль шаҳридаги “Энфильд” стадионида Англия Премьер лигаси 2-туридан ўрин олган “Ливерпуль” ва “Бёрнли” жамоалари ўртасидаги учрашув бўлиб ўтади. 

Ўйинни Майк Динь бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. 

Икки жамоа бош мураббийи: Юрген Клопп ва Шон Дайч асосий таркибларни эълон қилди.

“Ливерпуль” – Алиссон, ван Дейк, Трент, Матип, Симикас, Ҳендерсон (C), Кейта, Элиотт, Мане, Жота, Салоҳ.

“Бёрнли” – Поуп, Лоутон, Тарковски, Ми (C), Тейлор, Гудмундссон, Браунҳилл, Корк, Макнил, Вуд, Барнс.

Маълумот учун, “Ливерпуль” ўтган мавсумда 69 очко билан 3-ўринни банд этган бўлса, “Бёрнли” 39 очко тўплаган ҳолда 17 поғонани эгаллаганди. Ливерпулликлар жорий мавсумнинг дастлабки турида “Норвич”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этган, Ланкашир графлиги жамоаси эса 1:2 ҳисобида “Брайтон”га имкониятни бой берган.

Учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да бошланади.


Мақола муаллифи

Теглар

АПЛ Юрген Клопп “Ливерпуль” Энфильд “Бёрнли” Майк Динь Шон Дайч

Баҳолаганлар

4

Рейтинг

3.4

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг