АПЛ клублари Англия кубоги ва лига кубогининг  форматини ўзгартирмоқчи

Спорт 1107
image

Англия Премьер лигаси клублари Англия кубогида такрорий ўйинлардан воз кечиш ва Лига кубогининг форматини ўзгартириш имкониятини ўрганиб чиқмоқда. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, бу масалалар жорий йилнинг 21 сентябрь кунги лига акциядорлари йиғилишида муҳокама қилинади. Жамоалар Англия кубогининг учинчи ва тўртинчи босқичлари учун такрорий ўйинларни бекор қилмоқчи. Шунингдек, Еврокубокларда ўйнайдиган жамоалар Лига кубогида иштирок этмайди ёки бундай клублар 21 ёшгача бўлган футболчилардан иборат таркибни майдонга туширади.

Премьер лига клублари бир вақтнинг ўзида бир нечта мусобақада ўйнайдиган жамоалар учун иш юкини камайтиришга умид қилмоқда. Жамоалар Лига кубогини тўлиқ бекор қилишни ёки Англия кубогининг барча ўйинларини ҳафта ўртасида ўтказишни талаб қилмайди.

Таъкидланишича, ушбу ўзгаришлар 2024-2025 йилги мавсумдан бошлаб кучга кириши мумкин.

Маълумот учун, Англия Премьер лигасининг жорий мавсумида 7 та турдан кейин 18 очко жамғарган “Арсенал” пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликка 17 тадан очкога эга бўлган “Манчестер Сити” ва “Тоттенхэм” якун ясаб берган.

Маъруф Абдумаликов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 11
Рейтинг: 2.7
Теглар
t
×