Антарктидада ғалати, гигант “гумбаз” топилди

Олам

image
0:00
0:00
download

Антарктидада Google Earth сунъий йўлдоши томонидан ғалати, гигант “гумбаз” суратга олинди. Бу ҳақда “Daily star” нашри хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 66 36 14 S/99 43 40 E координатали нуқтада совуқ қитъадаги қоялар ва қорлар орасида ғалати нарса аниқ кўриниб туради. Ушбу ҳолат тадқиқотчилар томонидан YouTube’да видеоролик шаклида эълон қилинган. 

“Сиз бу ерда гумбазга ўхшаш нарсани кўришингиз мумкин, ён томонидан эса у дискка ўхшайди. Мен унга қандайдир шамоллатиш воситаси сифатида қарайман, бироқ бу катта ерга ёпишган диск ҳам бўлиши мумкин”, дейди тадқиқотчи. 

Тадқиқотчи, шунингдек қояда шаклланаётган иккинчи жисм ҳақида ҳам фикр билдирган.

“Гумбазнинг ўнг томонида қор ва музга ўхшаш тешик мавжуд. Бу думалоқ “гумбаз” ёнидаги катта майдонга ўхшайди. Ушбу ҳодисани видеода кўрган 40 мингдан ортиқ киши ҳайратда. Google Earth томонидан топилган ушбу сирли гумбаз нима эканини ҳали ҳеч ким тушунтириб бера олмади”, дейди у.


Мақола муаллифи

Теглар

гумбаз тешик

Баҳолаганлар

1229

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар