Анри Мбаппе, Гризманн ва Жируни Олимпиадада қатнашишини хоҳламоқда

Спорт

image

Франция Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тьерри Анри ҳужумчилар Килиан Мбаппе, Антуан Гризманн ва Оливе Жируни Парижда ўтадиган Олимпия ўйинларига чақирмоқчи. Бу ҳақда “Le Parisien” хабар берди.

Олимпиада доирасидаги эркаклар ўртасидаги футбол турнирида анъанавий тарзда 23 ёшдан катта бўлмаган футболчилар иштирок этади. Бундан ташқари, ҳар бир жамоа ёш чегарасидан ташқари уч ўйинчини киритиш ҳуқуқига эга.

2024 йилги Ёзги Олимпиада ўйинларидаги футбол мусобақалари 24 июлдан 10 августгача Париж ва Франциянинг бошқа олти шаҳрида бўлиб ўтади. Мбаппе, Гризманн ва Жиру Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтадиган Европа чемпионатида ҳам иштирок этади. Футболчиларнинг клублари Европа чемпионати якунлангач, уларни Олимпиадага қўйиб юбориши ҳозирча сўроқ остида қолмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мбаппе Гризманн Анри Жиру

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг