Аномал иссиқ сабабли поездлар тезлиги чекланади
Жамият
−
27 Июнь
5677Ўзбекистонда кузатилаётган иссиқ об-ҳаво шароити сабабли поездларнинг ҳаракатланиш тезлиги чекланмоқда. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ маълум қилди.
“Республика ҳудудида кескин аномал иссиқ об-ҳаво кузатилмоқда. Ҳарорат кўтарилиши натижасида ер усти темирйўлларининг рельслари ҳамда уларнинг пўлат қисмларида ҳарорат жуда юқори бўлади. Шу боис, йўловчилар ва поездларнинг ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, поездларнинг ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилади. Бунда поездлар ҳаракат жадвалидан кечикиб ҳаракатланиши, ҳаракат тезлигига чекловлар ўрнатилган поездларда эса совутиш тизимининг ишлаш қуввати пасайиши мумкин”, дейилган хабарда.
Шунингдек, компания об-ҳаво шароити туфайли юзага келиши мумкин бўлган ноқулайликлар учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда қачон аномал иссиқ бўлиши ҳақида прогнозлар очиқланганди.
LiveБарчаси