Анқара ЕИнинг Туркия ҳақидаги ҳисоботини қоралади

Олам

image

Анқара Европа Иттифоқининг Туркия ҳақидаги сўнгги ҳисоботида келтирилган айбловлар ва танқидларни бутунлай рад этади. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.

ТИВнинг қайд этишича, бу биринчи навбатда ҳужжатнинг сиёсий мезонлар, суд тизими ва асосий ҳуқуқларга бағишланган бўлимларига тегишли.

“Туркия-2023 ҳисоботи Европа Комиссияси томонидан мамлакатимизга нисбатан тайёрланган 25-маъруза бўлиб, Европа Иттифоқининг Туркияга нисбатан ноҳақ ва нохолис ёндашувини давом эттираётгани ҳозирда кўплаб муаммоларга дуч келаётган қитъамизнинг келажаги учун хавотирга сабаб бўлмоқда”, дейилади вазирлик баёнотида.

Расмий Анқарага кўра, ташқи сиёсат, минтақавий ривожланиш, хавфсизлик, мудофаа ва соҳавий масалаларда номзод давлат Туркия билан юқори даражадаги мулоқот ва ҳамкорлик механизмлари блокланган ҳолда, унинг ушбу муҳим соҳаларда Европа Иттифоқи сиёсатига мувофиқлик даражаси пасайганини даъво қилиш бир-бирига тўғри келмайди. 

Баёнотда айтилишича, Анқара ҳисобот матнидаги Туркиянинг ҲАМАС-Исроил можароси бўйича позициясини Европа Иттифоқига мутлақо мос келмайдиган, дея танқид қилинган баҳони “мақтов” деб билади.

“XXI асрда ўрта асрлардан кўтарилган тинч аҳоли қирғини олдида нотўғри тарихий позицияда бўлган Европа Иттифоқига умуминсоний қадриятлар, халқаро ҳуқуқ ва инсонпарварлик тамойилларига асосланган сиёсат нафақат Украина ёки Европанинг бошқа минтақасига, балки бутун дунёга, жумладан, Яқин Шарққа ҳам тааллуқли бўлиши кераклигини эслатиш зарур, деб ҳисоблаймиз”, дея таъкидлаган ТИВ.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 ноябрь куни Европа Комиссияси Туркиянинг Европа Иттифоқига қўшилиши бўйича ҳисоботини эълон қилган ва унда Туркиянинг демократиядан ортга қайтаётгани, Шимолий Кипрни ҳарбийлаштиришни давом эттириб, ҲАМАСга тарафкашлик қилаётганидан хавотир билдирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Анқара

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг