Анқара Нетаньяхунинг Эрдўғанга қарши айбловларини рад этди

Олам

image

Туркия Ташқи ишлар вазирлиги Исроил раҳбариятининг Президент Ражаб Тойиб Эрдўғанга қўйган айбловларини рад этиб, Ғазода инсониятга қарши жиноятлар содир этганлар эрта ё кеч, албатта, жавобгарликка тортилишига ишонч билдирди. Бу ҳақда вазирликнинг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида тегишли баёнот эълон қилинди.

“Ҳақиқат айтилишини ёқтирмайдилар Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ва Ташқи ишлар вазири Эли Коэннинг Президентимизга қарши асоссиз туҳматлари уларнинг ўз жиноятларини яшира олмайди. Инсоният онгида қонунийлигини анчадан бери йўқотган Исроил расмийлари бутун дунё олдида содир этган жиноятларини, хусусан, шифохоналарни бомбардимон қилиш, аёллар ва болалар ўлдирилишини яшира олмайди. Инсониятга қарши бу жиноятларнинг ташаббускорлари ва ижрочилари эртами-кечми жавобгарликка тортиладилар”, дейилади баёнотда.

ТИВнинг қўшимча қилишича, Туркия Ғазо секторидаги қирғинга қарши туришда давом этади ва Фаластин халқининг адолатли ишини қўллаб-қувватлайди.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Нетаньяху Эрдўғаннинг Ғазо секторидаги вазиятни танқид қилганига жавобан жаҳон ҳамжамиятини Туркия раҳбарининг Фаластин-Исроил можароси юзасидан билдирган позициясини қоралашга чақирганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Ражаб Тойиб Эрдўған Исроил Биньямин Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг