Анқара Исроилни Туркияда ҲАМАСга қарши иш олиб бориш оқибатларидан огоҳлантирди
Олам
−
05 Декабрь 2023
5918Туркия Исроил разведка хизматларини республика ҳудудида ҲАМАС амалдорларининг таъқиб қилиниши жиддий оқибатларга олиб келишидан огоҳлантирди. Бу ҳақда разведка манбаларига таяниб, TRT телеканали хабар берди.
Манбалар Исроил томони Фаластиндан ташқарида яшовчи ҲАМАС аъзоларини йўқ қилиши ҳақида матбуотда пайдо бўлган маълумотлар билан боғлиқ ҳолда Исроил томонига керакли огоҳлантиришлар берилганини, бундай ҳаракатлар "жиддий оқибатларга" олиб келишини билдирган.
Туркия расмийларининг маълум қилишича, аввалроқ турли разведка хизматлари республика ҳудудида бундай ноқонуний фаолиятни амалга оширишга уринган, буни эса қабул қилиб бўлмайди.
Кеча, 4 декабрь куни Исроилнинг “Kan” давлат телерадиокомпанияси томонидан эълон қилинган Исроил Бош хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Барнинг аудиоёзувидан маълум бўлишича, Исроил разведка хизматлари бутун дунёдаги, жумладан Қатар ва Туркиядаги ҲАМАС етакчиларини йўқ қилишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ “The Wall Street Journal” ҳам Исроил расмийларига таяниб, Исроил разведка хизматлари Ғазодаги операция якунланганидан сўнг бутун дунё бўйлаб ҲАМАС етакчиларини кузатиб бориш ва йўқ қилишга тайёрланаётганини хабар қилганди.
LiveБарчаси