Ангрендаги боғчада 2 яшар бола куйиб қолди
Жамият
−
18 Февраль
8641Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги хусусий боғчада 10 февраль куни икки яшар бола куйиб қолди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги расмий маълумот берди.
Қайд этилишича, “Наврўз -1” маҳалласидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига мўлжалланаётган уйларнинг бирида 10 февраль куни соат 14:00 ларда куйиш ҳолати содир бўлган.
Боланинг онаси яқин таниши бўлган, хонадон аъзоси М. Д.га ишга чиқишини маълум қилиб, ўзининг розилиги билан бир ёш саккиз ойлик бўлган фарзандини қараб туришини илтимос қилган ва улар ўзаро келишгандан сўнг болани унга олиб келиб топширган. М. Д. болага қараган. Унинг айтишича, куйиш эҳтиётсизлик оқибатида рўй берган ва бу тўғрисида боланинг оиласига хабар берилган.
“Айни вақтда бемор бола, шаҳар марказий шифохонасида шифокорлар назорати остида даволанмоқда. Умумий тананинг саккиз фоизи куйган. Беш кун давомида қилинган муолажалар натижасида боланинг умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозирги кунда бола динамикаси, ҳаракати қониқарли, стандарт даво буюрилган”, дейди Ангрен шаҳри тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ф.Имонов.
Шунингдек, Ангрен шаҳар ҳокими бемор бола ва унинг онасидан хабар олган. Онанинг мурожаатини тинглаган.
Ангрен шаҳар Ички ишлар бўлими маъмуриятининг берган маълумотига кўра, боланинг куйиш ҳолати юзасидан ҳозирда тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Жиззахда боғча боласи вафот этган эди.
LiveБарчаси