Ангренда юк вагонлари рельсдан чиқиб кетди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда 7 та юк вагонининг рельсдан чиқиб кетиши ҳақидаги видео тарқалди. "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, мазкур ҳодиса кеча, 18 май куни "Ўзбекистон темирйўллари" АЖга эмас, балки "Чирчиқ савдо барака" МЧЖга тегишли бўлган шохобча темирйўлида содир бўлган. Бу ерда "BN Grain and Oil Group" МЧЖ ходимлари ушбу вагонлардан юк тушириш вақтида, темирйўл қурилмаси “лебёдка” ишлаш технологиясига риоя қилмаган.

Шу муносабат билан, мазкур юк вагонларини тушириш вақтида юқоридаги ташкилот ходимлари “лебёдка” ёрдамида (керакли техникага риоя қилмасдан) вагонларни тортиб олишга уринган, қурилмадан трос узилиб, вагонлар ҳаракатлана бошлаган.

Вазият давомида “BN Grain and Oil Group” МЧЖ ходимлари вагонлар ҳаракатини тўхтатишга уриниб кўрган ва натижада иккита вагон (№95547865 ва 95045464) ғилдиракларидан бутунлай чиқиб кетган, яна бешта (№95407581, 95715165, 95404547, 95046207 ва 95077327) ён томонга ағдарилиб кетган.

Билдирилишича, ҳодисанинг сабаби қўшимча қурилма – "лебёдка" ёрдамида ишлаш технологиясининг бузилиши бўлган.

Маълумот учун, "Лебёдка" темирйўл вагонларининг омборлар ва бинолар яқинидаги юклаш ва тушириш жойларида ҳаракатланиши учун мўлжалланган механизмдир.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангрен вагон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг