Ангренда ЙПХ ходими ҳайдовчига “электрошокер” қўллади

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Ангренда ЙПХ ходими фуқарога “электрошокер” қўллагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Ички ишлар бош бошқармаси бошлиғининг матбуот котиби маълумот берди.

Қайд этилишича, воқеа бугун, 18 декабрь куни соат 12:00ларда Ангрен шаҳар ҳудудида содир бўлган. 

Гап шундаки, шу куни хизматга жалб қилинган ЙПХ инспектори томонидан 1988 йилда туғилган ҳайдовчи С.Х. бошқарувидаги Nexia-2 автомашинаси қоида бузганлиги учун тўхтатилган.

Инспектор томонидан ҳайдовчига тушунтириш берилиб, тегишли ҳужжатларни тақдим этиш сўралганида, С.Х. ҳужжат беришдан бош тортиб воқеа жойидан кетиб юборган.

Шундан сўнг шаҳар деҳқон бозори ҳудудида Nexia-2 автомашинаси иккинчи марта тўхтатилган ва фуқаро огоҳлантирилиб, унинг  қонуний талабга бўйсуниши сўралган. Шунга қарамай, ҳайдовчи ЙПХ инспекторини турли сўзлар билан ҳақоратлаб, қаршилик кўрсатишда давом этган.

“Оқибатда инспектор Ўзбекистон Республикаси “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунга асосан, “электрошокер” қўллаган. Ҳозирда воқеа иштирокчиларининг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида қўшимча ўрганиш ишлари ўтказилмоқда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Бухорода йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимини видеога олиб, ижтимоий тармоқларда тарқатган икки нафар шахс жавобгарликка тортилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ангрен "электрошокер

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг