Ангренда 2,5 яшар қизалоқ онасининг таниши уриши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
28 Январь 2021
21878Тошкент вилоятида 2,5 ёшли қиз онасининг таниши томонидан калтакланганиши натижасида вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ хабар берди.
Маълум бўлишича, фуқаро Анвар Раимов (исм, фамилия ўзгартирилган) бир неча ой давомида таниши Зилола (исм, фамилия ўзгартирилган) ва унинг қизи билан Ангренда ижарага олинган уйда яшаб келган.
14 январь куни Зилола қизини уйда қолдириб дўконга чиқиб кетган. Шу вақтида бола йиғлаб хархаша қилгани учун уни тинчлантириш мақсадида Анвар боланинг бош қисмига урган ва натижада қизалоқ вафот этган.
Ҳолат юзасидан тайинланган экспертиза хулосасига кўра қизалоқ олган тан жароҳатлари юзасидан вафот этганлиги тасдиқланган.
Ҳодиса юзасидан ўтказилган жамоатчилик муҳокамасида Гумонланувчи йиғилишда ўз пушаймонлигини билдириб, халқдан узр сўраган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь