Ангренда одамларни Европага юборишни ваъда қилган шахс ушланди
3-саҳифа
−
06 Август 2961 1 дақиқа
Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида одамларни Латвия давлатига ишга юборишни ваъда қилган шахс қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Ангрен шаҳри бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.Н. 3 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга Латвия давлатига бориши учун 8 250 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида ишчи виза олиб беришини ваъда қилган. У олдиндан 2 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда фуқароларни Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланганди. У 9 нафар фуқаро билан сохта шартномалар тузган ва жами 12 500 доллар ҳамда 73,2 млн сўм пулларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритган.
Live
Барчаси