Ангренда Nexia билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди

3-саҳифа 3675
image

Тошкент вилояти Ангрен шаҳридадан ўтувчи  А-373 автомобиль йўлида Nexia билан тўқнашган Lacetti ёниб кетди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, кеча, 11 июнь куни соат 22:30 ларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳар ҳудудидан ўтувчи А-373 автомобиль йўлининг 180-километрида 1982 йилда туғилган ҳайдовчи Р.С. бошқарувидаги Lacetti русумли ҳамда 1962 йилда туғилган ҳайдовчи М.Ю. бошқарувидаги Nexia русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, зарб оқибатида Lacetti русумли автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган, тўқнашув оқибатида Lacetti русумли автомобилнинг 1989 йилда туғилган йўловчиси Н.Ш. тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Ангрен шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 127
Рейтинг: 3
Теглар
t
×