Ангренда ҳожатхонадан чақалоқ топилгани ростми? 

Жамият

image

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида ҳожатхонадан чақалоқ топилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Шаҳар ҳокимлиги бунга ўз муносабатини билдирди. 

Маълум қилинишича, ҳожатхонадан янги туғилган чақалоқ топилгани ҳақидаги видеоматериал ўрганилган. 

"Мазкур материал бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилди. Ангренда жорий йилнинг бугунги кун ҳолатига кўра, бундай воқеалар қайд этилмаган.  Ушбу видеоматериал Ангрен шаҳри ҳудуди учун фейк (ёлғон хабар) бўлиб, нотўғри маълумот берилгани аниқланди", дейилади бу ҳақдаги хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

чақалоқ Ангрен

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг