Англиялик Жена Фарғонага келин бўлди
Жамият
−
28 Июль 2019
9725Англиялик қиз Фарғонага келин бўлиб тушди. Бу ҳақда Facebook фойдаланувчиси Фотима Ўктамова маълум қилди.
Хабарда ёзилишича, тўй Фарғона вилояти Эшонгузар қишлоғида катта тантана билан ўтказилган.
Фарғоналик Муҳайё опанинг ўғли Нуруллохон турмуш ўртоғи билан чет элда танишишиб, бир бирларини синаб, муҳаббат ришталари ила оила қуришган.
“Карнай-сурнай садолари, тўй-томошалар билан Фарғона вилояти, Эшонгузар қишлоғида яшовчи Муҳайё опа келин туширди. Келин ҳам ойдеккина, чиройликкина, кўрганлар ҳавас қилади. Келинчак яқинданмас, нақ Англиядан Ўзбекистонга келин бўлди.
Муҳайё опанинг ўғиллари Нуруллохон турмуш ўртоғи билан чет элда танишишиб, бир-бирларини синаб, муҳаббат ришталари ила оила қуришди.
Жена Англияда туғилиб ўсган бўлса-да одоб-аҳлоқли, ҳаёли, меҳрибон қиз бўлиб чиқди. Унинг отаси Майкл ва Кристина хоним ўзбек йигитинг оқкўнгил, билимдон, меҳрибон эканлигини кўриб у билан яқиндан танишиб, қизлари билан турмуш қуришига рози бўлишди.
Жена янги келинчак ўзбек урф-одатларини бир зумда ўрганиб олди. Кўча-ҳовлиларни супуриб, сув сепиб, барчаёқни ораста қилиб, миллий таомларни ҳам тайёрлашни зукколик билан ўрганиб олди. Муҳайё опа англиялик келинини Жена эмас, Жаннатхон деб эркалаб чақиради”, деб ёзади Фотима Ўктамова.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Англияда 25 йиллик турмуш ўртоғи билан ажрашган мусулмон лорд ўзидан 45 ёш кичик ўзбек қизига уйланган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь