Англияда Том Крузнинг машинаси ва 140 минг долларлик буюмларини ўғирлаб кетишди

Маданият-санъат

image

Голливуд актёри Том Круз “Уддалаб бўлмас топшириқ-7” фильмида суратга тушиш учун Англиянинг Бирмингем шаҳрига келганида номаълум шахслар у учун ажратилган BМW Х7 русумли машина ва юкхонадаги 140 минг долларлик буюмларини ўғирлаб кетди.

Маълум бўлишича, ўғрилар радио сигнал узатгичи ёрдамида машинанинг электрон қулфини бузиб, уни олиб қочган. Орадан бир неча соат ўтгач, электрон кузатув тизими туфайли машина топилган. Ўғрилар машинани кўчага ташлаб кетган, аммо пуллар ва актёрнинг қимматбаҳо буюмлари изсиз йўқолган.

Маълумотларга кўра, Том Крузнинг ўғирланган буюмлари қиймати минглаб долларга, машина эса 100 минг фунт стерлинг (тахминан 1,5 млрд сўм) га тенг. Аммо актёрни машина эмас, унинг ичидаги пуллари ташвишга солган.

59 ёшли актёр ҳолатдан қаттиқ ғазабланган, чунки “Уддалаб бўлмас топшириқ-7” фильмининг суратга олиниши актёр учун “кутилмаган ҳодисалар”га бой бўлди. Дастлаб, пандемия туфайли филмнинг чиқиши кечиктирилди, шундан сўнг суратга олиш гуруҳи карантинга олинди.

Маълумот ўрнида, ушбу фильмининг премьераси 2022 йилга мўлжалланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Том Круз

Баҳолаганлар

203

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг